26.04.2019

Юнусобод туманида 216 хонадонга мўлжалланган кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди

Юнусобод туманида 216 хонадонга мўлжалланган кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди

Юнусобод туманида 216 хонадонга мўлжалланган кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди
Юнусобод туманининг 4 мавзесида 216 та хонадонга мўлжалланган 9 қаватли уй фойдаланишга топширилди. Инвестиция дастури асосида қурилган замонавий турар жой мажмуасини барпо қилиш учун 100 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Бинога қўшимча равишда унга хизмат кўрсатиш учун янги трансформатор ўрнатилди. Аҳолига қулай бўлиши мақсадида Туркияда ишлаб чиқарилган 1 тонна сиғимга эга лифтлар ишга туширилди. Шунингдек, уй атрофи тўлиқ ободонлаштирилиб, ўзбекона супалар ўрнатилди, болалар майдончаси ташкил этилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тантанали маросимда Юнусобод туманидаги кам таъминланган ва имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари ва тикув машиналари топширилди.

 

: